[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

16.02.2024. Тошкент вилоятида жойлашган “Энергетиклар” сиҳатгоҳида Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ тизимидаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва ҳисобчилари малакасини ошириш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқув-семинарда тингловчилар “Касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари асосида ташкил этиш”, “Жамоа шартномаларини қабул қилиш ва уларнинг бажарилиши”, “Касаба уюшмаси аъзолик бадалларини тақсимлаш, касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби”, “Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қииш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқиш Тартиби” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси” ва “Янги таҳрирдаги “Меҳнат кодекси”нинг мазмун-моҳияти” мавзуларида билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.

Интерфаол усулларда ўтказилган ўқувлар жараёнида семинар иштирокчиларига мамлакатимиз меҳнат қонунчилигидаги янгиликлар, миллий ва халқаро меҳнат стандартлари юзасидан зарур маълумот ва тушунтиришлар берилди. Шунингдек, тингловчилар фаолиятларининг устувор йўналишларида ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Ўқув-семинар доирасида иштирокчилар ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди. Беллашувлар ғолиб ва совриндорлари фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати