[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

19.02.2024. Урганч давлат университетида университет маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилишига бағишланган меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди.

Унда факультет ва бўлимлардан 224 нафар делегатлар иштирок этди. Конференцияни Урганч давлат университети Ўқув ишлари бўйича проректори С.Ходжаниязов олиб борди. Анжуманда университет ректори Б.И.Абдуллаев ва Касаба уюшма қўмитаси Қ.Хамраевнинг жамоа шартномасининг 2023 йилдаги бажарилиши юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг, “Урганч давлат университети маъмурияти билан касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида ходимлар ва талабаларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникасини таъминлаш ишлари бўйича 2023 йил учун тузилган Битимнинг бажарилиши ва 2024 йил учун тузилган Битимни тасдиқлаш”, “Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши юзасидан махсус комиссия далолатномасини тасдиқлаш” масалалари муҳокама қилиниб, бу борада делегатларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Конференция натижаларига кўра, 2024 йилда касаба уюшмаси аъзолари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини янада яхшилаш мақсадида жамоа шартномасига 2024 йилда киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар маъқулланди.