[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

20.02.2024. Қарши муҳандислик институтда фаолият кўрсатаётган хотин-қиз профессор-ўқитувчилар ўртасида “Аёлларнинг соғлиги – жамият бойлиги” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.

Мусобақалар хотин-қизларнинг соғлиги, репродуктив саломатлигини ва иммунитетини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Беллашувлар арғимчоқда сакраш, стол тенниси, енгил атлетика (200 метрга югуриш) ва шахмат бўйича бўлиб ўтди.

Ҳар бир спорт тури бўйича ғолибликни қўлга киритган профессор-ўқитувчилар институт ходимлари ва талабалари касаба уюшмаси қўмитаси томонидан дипломлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.