07.03.2024. Касаба уюшмалари томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ривожлантириш бўйича спорт тадбирлари мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.
Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Ёшлар ва Бизенсни қўллаб-қувватлаш йили” да корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ёш ходимлар ўртасида спрортнинг мини футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) турлари бўйича спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.
Унда вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков иштирок этиб спортчиларни байрам билан табриклади. Барча иштирокчиларга ғолиб ва совриндор бўлишлари учун омад тилади.
Маълумот учун: Ушбу спорт тадбирларининг туман, шаҳар босқичларида спортнинг мини футбол тури бўйича жами 440 та жамоа, 3762 та иштирокчилар, спортнинг волейбол тури бўйича жами 309 та жамоа, 2521 та иштирокчилар мусобақаларда қатнашди.
Бугун ушбу спорт тадбирининг вилоят босқичида туман шаҳарлардан, спортнинг мини футбол тури бўйича 15 та жамоа, 150 нафар иштирокчи, спортнинг волейбол тури бўйича 14 та жамоа, 126 нафар иштирокчи мусобсқаларда қатнашди.
Натижаларга кўра Аёллар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича 1- ўрин Тойлоқ туман жамоаси, 2- ўрин Пахтачи тумани жамоаси, 3- ўрин Самарқанд шаҳар жамоаларига насиб этди.
Ғолиб жамоаларга касаба уюшмаларининг эсдалик учун диплом ва совғалари топширилди.