[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.03.2024. Самарқанд вилоятидаги Самарқанд Давлат Тиббиёт Университетининг кўп тармоқли клиникасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномаси мажбуриятларининг 2023 йилда бажарилишига бағишланган меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бош меҳнат техник инспектори Дусмурод Туйчиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши раиси биринчи ўринбосари Акбар Абдусаидов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерасиясининг Самарқанд вилояти кенгашининг бўлим мудири З.Маматқулова, Самарқанд Давлат Тиббиёт Университетининг кўп тармоқли клиникаси бош врачи Н.Абдуллаева ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси А.Шодмонов иштирок этдилар.

Конференция иши давомида Самарқанд Давлат Тиббиёт Университетининг кўп тармоқли клиникаси маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳисоботлари тингланди.

Маълумот учун: 2024-йил 1-январь ҳолатига клиникада фаолият олиб бораётган 751 нафар ишчи-ходимларнинг барчаси касаба уюшма қўмитасининг аъзолари ҳисобланади. Клиника жамоа шартномасида қатор имтиёзлар акс эттирилган, унга биргина мисол “Дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун 2,5 (икки ярим) ҳисса миқдорида ҳақ тўланади”.

Шунингдек, ходимларга хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитлари яратилган, дам олиш хоналари ташкил қилинган, ходимлар махсус кийим-бош, санитар кийим-бош, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланиб келинмоқда.

Жамоа шартномаси орқали ўртача бир қодимга қарийб 14 миллион сўм сарфланган, бу эса бир ходим касаба уюшмасига тўланган аъзолик бадалидан 59 марта кўп фойда олаётганлигини кўрсатмоқда.

Клиникада байрамлар, тиббиёт ходимлари ва ҳамширалар куни муносабати билан 80 нафар ходимларга касаба уюшма қўмитасининг қимматбахо совғалари топширилган. Бундан ташқари, 2023-йил Клиниканинг фаол ҳамшираларининг 21 нафари Тошкент шаҳрига, 8 нафар ходим Хоразм вилоятининг Хива шаҳрига саёҳатга юборилди.

2023-йил давомида Клиника касаба уюшма қўмитаси маъмурият билан ҳамкорликда барча давлат ва касб байрамларини тантанали равишда нишонлаш, ҳўжалик ишларини юритишдан тортиб, барча ходимларни Фаҳрий ёрлиқлар, қимматбаҳо эсдалик совғалари ва пул маблағлари билан рағбатлантириб келмоқда ҳамда Республикамизнинг тарихий шаҳарлари ва қадамжоларга зиёратлар ва саёҳатлар уюштирилди.

Конференцияда ходимлар жамоа шартномасига оид кўплаб саволларига масъуллардан жавоб олдилар.

Сўзга чиққанлар томонидан жамоа шартномаси ижроси қониқарли деб топилди.