[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

18.03.2024. Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказида 2022-2024 йиллар учун тузилган жамоа шартномаси мажбуриятларининг 2023 йилда бажарилишига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи муахассиси К.Ш.Шаюсупова, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси Д.Р.Рўзиева, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар кенгаши раиси Г.Ш.Тошпулатова, тармоқ касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар кенгаши мутахассиси Ж.А.Достмухамедов, Республика ўрта тиббиёт  ва  фармацевтика  ходимлари  малакасини ошириш  ва уларни ихтисослаштириш маркази директори Л.Х.Мусаджанова, касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.А.Якубов ҳамда меҳнат жамоаси  иштирок этдилар.

Йиғилиш давомида Марказ маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳисоботлари ва ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия далолатнномаси тингланди.

Маълумот учун: 2024 йил 1 январ ҳолатига Марказда фаолият олиб бораётган 63 нафар ходимларнинг барчаси касаба уюшма қўмитасининг аъзолари ҳисобланади.

Марказнинг жамоа шартномасида қатор имтиёзлар акс эттирилган, жумладан, дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун 2,5 (икки ярим) ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши, 6-9 календарь кундан иборат қўшимча меҳнат таътил берилиши,  иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолиш чоғида бундай бекор туриб қолиш давом этган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган, тариф ставкасини (маоши) тўланиши, иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ходим томонидан меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари бажарилмаганда ходимнинг амалда ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасини (маоши) сақлаб қолиниши белгиланган.

2023 йил мобайнида касаба уюшмаси қўмитасига жами 12 та мурожаат келиб тушган, барчаси ижобий ҳал этилган.

Йил давомида ўқув жараёнини ташкил қилиш, ўтказиш, Марказ ҳаётида фаол иштирок этган ўқитувчи ва бошқа ходимлар, 8 март Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз умумхалқ байрами, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги, 1 октябрь- Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Конституция куни, Янги йил байрами муносабати билан моддий рағбатлантирилиб келинди. Шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида марказ ходимларининг барчасига  базавий хисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида ҳамда юртимизнинг тарихий қадриятлари билан танишиш ва эъзозлаш мақсадида 32 нафар ходимларнинг Самарқанд вилоятидаги тарихий ва диққатга сазовор жойларига саёҳатлари, 12 нафар ходим “Оқтош- Шаббода” сиҳатгоҳида дам олишлари ташкил этдилди.

Марказда ходимлар учун махсус спорт хоналари мавжуд ҳамда меҳнат жамоасида “ходимлар гимнастикаси” ва “спорт дақиқалари” жорий этилган.

Йиғилишда жамоа шартномасининг бажарилиши қизғин тарзда муҳокама қилинди ва фаолият қониқарли деб топилди.