20.03.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков, вилоят кенгаши ходимлари билан биргаликда Наврўз муносабати билан Самарқанд шаҳридаги бир қатор ташкилотларда учрашувлар ўтказди.
Дастлаб “SAMARQAND – ENGKAND-ECO-MEDICAL” масулияти чекланган жамиятида бўлиб, корхонада ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шундан сўнг корхона раҳбари ва ходимлари билан учрашув ташкил эьтилди. Учрашув давомида вилоят кенгаши раиси касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ислохотлар, янгиликлар, ходимларга яратилаётган имтиёзлар, касаба уюшмаларига аъзолик афзалликлари, ходимларни ижтмиоий-иқтисодий манфаатлари ҳимояси, хуқуқий ёрдам, мехнатни мухофаза қилиш бўйича ёрдамлар, хотин-қизларга “Аёллар дафтари” тизими орқали кўрсатилаётган ёрдамлар, ишчи ходимларни санаторийларда дам олишлари бўйича имтиёзлар, болаларни оромгохларда дам олишлари кўламини кенгайтириш масалалари бўйича батафсил маълумот бериб ўтди.
Ходимлар томонидан билдирилган таклиф, мулохазалар, қизиқтирган саврлларига атрофлича тўхталиб, касаба уюшмалари ва корхона хамкорлигини ривожлантириш бўйича келишиб олинди.
Наврўз байрами арафасида касаба уюшмалари мехнаткашларнинг ички туризимга жалб этиш, мароқли дам олишларини ташкил этиш мақсадида “SAMARQAND – ENGKAND-ECO-MEDICAL” МЧЖ 10 нафар ходимига, “SXF Samarkand Sity Story” МЧЖ 10 нафар ходимларига Хоразм вилоятига уч кунлик саёҳат қилишлари учун сертификатлар ҳамда эсталик учун совғалар топширилди.