01.04.2024. Жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан ҳамкорликда “Ходимлар учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратилишида жамоатчи вакилларнинг роли” мавзусида тармоқ бошланғич касаба уюшма ташкилотларида сайланган жамоатчи вакиллар учун амалий-семинар ташкил этилди. Семинарда Республика Кенгашининг меҳнат муҳофаза қилиш бўйича бош мутахассисиси Сагдуллаев Миркамал Мирадилович ва “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг техника хавфсизлиги бўйича бош мутахассиси Ким Виталий Николаевичлар иштирок этдилар.
Семинарни вилоят Кенгашининг раис ўринбосари Исоқов Нормурод Исроилович кириш сўзи билан очиб, семинардан кўзланган мақсад ҳамда эришилиши кутилаётган натижалар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Республика Кенгашининг бош мутахассиси М.Сагдуллаев “Жамоатчи вакилларни сайланиши, уларнинг иш-режаларини ишлаб чиқилиши, иш-режа асосида ишларни ташкил этиш, корхона ва ташкилотларда уч поғонали назоратни олиб бориш, корхонанинг махсус кийим, махсус пойабзал тарқатиш комиссияларида, иш ўринларини аттестациядан ўтказиш, бахтсиз ҳодисалар текшириш ишчи-гуруҳларида иштирок этиши ҳамда вакилларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари” тўғрисида маъруза қилди.
“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг техника хавфсизлиги бўйича бош мутахассиси Виталий Ким сўзга чиқиб, корхона ва ташкилотларда содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар, қандай бахтсиз ҳодисалар текширилиб ҳисобга олиниши, энг муҳими бахтсиз ҳодиса содир бўлмаслиги ва уни олдини олишда нималарга эътиборни қаратиб, назоратни кучайтириш тўғрисида семинар иштирокчиларига маълумотлар берди. Хусусан жамиятнинг ўзида бу борада олиб борилаётган ишлар билан ўртоқлашди.
Амалий семинарда Вилоят Кенгашининг меҳнат техник инспектори М.Камбарова ўз маърузасида, 2023 йилда ҳамда 2024 йилнинг 1-чорагида жамоатчилик назорати ўтказилган бир қатор корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоачи вакиллар томонидан ишлар етарли даражада олиб борилмаганлиги, касаба уюшмалари ва иш берувчилар томонидан вакиллар малакаси оширилишига эътиборсизликка йўл қўйилганлиги ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида тўхталди.
Семинар сўнгида иштирокчиларга “Жамоатчи вакил” тўғрисида видеоролик намойиш этилди. Амалий семинар савол-жавобларга бой тарзда қизиқарли ўтди.
М.Камбарова
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши меҳнат-техник инспектори