[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

03.04.2024. Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан  “Электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти” танлови ташкил этилди.

Сўнгги йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия ресурсларига бўлган талаб ортиб бормоқда, бу эса ўз навбатида энергия ресурсларидан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланиш талабини тобора оширмоқда.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси доирасида “яшил” ва инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳамда иқтисодиётнинг барча тармоқларида ресурсларни тежашни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022 йил 2 декабрдаги “2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-436-сонли Қарори билан республика иқтисодиётининг рақобатбардошлигини, молиявий ва ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш орқали аҳоли турмуш даражасини ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган Концепция тасдиқланган эди.

Тармоқ корхоналарида энергия ва ресурсларни тежаш ҳаракатини йўлга қўйиш, ишлаб чиқаришнинг энергия самадорлигини ошириш, энергетик текшириш ва энергомониторинг тизимини жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар учун сарфланаётган ёқилғи-энергетика ресурслари йўқотишларини қисқартиришга ҳамда энергия самарадорлигига эришган корхоналарни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган ушбу танловда тармоқ тизимидаги корхоналарнинг бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари фаол иштирок этдилар.

Танлов номзодларининг ҳужжатлари тармоқ тизимидаги корхоналарда замонавий энергия тежамкор технологиялари асосида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва янгиларини яратиш орқали ишлаб чиқариш маҳсулдорлигига эришиш каби мезонлар асосида баҳоланди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, “Деҳқонобод калий заводи” AЖ 1-ўринни,  “Навоийазот” АЖ 2-ўринни ва “Фарғонаазот” АЖ 3-ўринни эгаллади.

Танлов ғолиблари Республика кенгаши томонидан муносиб тақдирландилар.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси