05.04.2024. Хабар берганимиздек, жорий йил 5-7 апрель кунлари Фарғона вилоятидаги Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги туман-шаҳар Кенгашлари ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти раисларининг малакасини ошириш бўйича ўқувлар бўлиб ўтади.
Ўқув жараёнлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги Андижон вилоятида жойлашган “Хонабод” санаторийсида ўтказилади. Иштирокчилар сиҳатгоҳга етиб келиб, жойлашдилар.
Ўқувларни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Лолахон Аҳмедова кириш сўзи билан очиб, ўқувнинг мақсад ва вазифаси хусусида сўз юритди.