24.04.2024. 23 апрел куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгашида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Ташқи миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш” ҳамда “Аёллар дафтари” тизимининг 5-босқичи юзасидан Жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича Фарғона вилоятига бириктирилган вакиллар – вилоят штаби раҳбари С. Тўхтаев ҳамда штаб раҳбари ўринбосари У. Ҳамидовлар раҳбарлигида туман-шаҳарларга бириктирилган вакиллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда “Ташқи Миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш” масаласи бўйича Республика штабининг 1-кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини сифатли бажариш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, туман-шаҳар штаблари фаолиятини йўлга қўйиш, бу бўйича ишларни ташкиллаш топшириқлар ҳам берилди.
***
23 апрел куни куннинг иккинчи ярмида “Ташқи Миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш” масаласи бўйича Республика штабининг 1-кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини маҳалла еттилигига тўғри тушунтириш бўйича вилоят штабида вилоят штаби аъзолари раҳбарлигида туман-шаҳар маҳаллаларидаги еттиликлар иштирокида онлайн семинар ташкил этилди.
Семинарда барча туман-шаҳар еттиклари иштирок этди.
Унда маҳалла Ишчи гуруҳи хонадонма-хонадон юриб, ташқи миграцияда юрган фуқароларнинг яқинлари билан ва телефон орқали ўзи билан ҳам суҳбатлашиб, анкета-сўровнома асосида хатлов ишларини амалга ошириш бўйича тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши