[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

25.04.2024. 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг Тошкент вилояти босқичи  ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Унда “Энг яхши ташкилот”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинацияларининг 54 нафар ғолиби Ўбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилояти Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

– Бу каби тадбирлар Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда, – деди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Б.Махмадалиев. – Алоҳида таъкидлаш зарурки, 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни олдидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Меҳнат муҳофазаси хафталиги эълон қилинди. Мазкур хафталик доирасида тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, Федерациянинг ҳудудий кенгашлари томонидан барча ҳудудларда, шу жумладан корхона, ташкилот ва муассасаларда мавзуга оид тадбирлар, Давра суҳбатлари, кўрик-танловлар ўтказилмоқда.

Қайд этиб ўтиш лозимки, бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад ишлаб чиқариш блан боғлиқ бахтсиз ходисалар ва касб касалли кларининг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси масаласига иш берувчиларнинг эътиборини кучайтириш ва ходимлар саломатлигини муҳофаза этишдир.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати