[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.04.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти Кенгаши мажлислар залида 26 апрель – “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишлаб “Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири” мавзусида тадбир уюштирилди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Фарходжон Ханапияев, Авиация ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Улуғбек Назиров, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Абдурашид Рахимов, вилоят экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бўлим бошлиғи Тўрахон Ҳошимов, йирик корхоналар ва ташкилот иш берувчилари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари ҳамда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков  очиб берди.

Тадбирда сўз олган Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Фарходжон Ханапияев, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бўлим мудири Тўрахон Ҳошимов ва бошқалар меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талаблари, меҳнатда майибланганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби бир қатор масалаларда ўз мулоҳазаларини ўртоқлашди. Шунингдек,  Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари  вилояти Кенгаши  диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ориф Мизомов

Самарқанд вилояти Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси