18.03.2014. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг республикамиз аҳолисига “Кўчат экиб, боғ яратамиз” мурожаатини қўллаб- қувватлаган истеъмол товарлари ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари Сардоба туман кенгаши Гулистон шаҳридаги бадиий академия санъат мактабига ободонлаштириш ишларида ҳомийлик қилиш мақсадида 100 га яқин мевали дарахт ва атиргул кўчатларини совға қилди.
– Биз касаба уюшма ташкилотларидан миннатдормиз, – дейди мактаб директори таниқли рассом Баҳодир Бобоназаров. – Мактабимиз янги, замонавий бинога кўчиб ўтганига кўп бўлгани йўқ. Шу сабабли мактаб атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни мақсад қилган эдик. Ушбу хайрли мақсадимизни амалга оширишда касаба уюшмалари катта ёрдам кўрсатди. Яқин кунларда экилган 100 дона беҳи кўчатлари униб, мактаб ҳовлисида катта беҳизор вужудга келишига шубҳа йўқ.