17.04.2024. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 декабрдаги «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-422 сонли қарорининг 7-иловасида Республика бюджетидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига 150,0 млрд. (бир юз эллик миллиард) сўм ажратилиши белгиланган.
Мазкур маблағлар ҳисобидан 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига 40,0 млрд. (қирқ миллиард) сўм ўтказилган бўлиб, ушбу маблағлар Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида янги санаторий қуриш, Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги Чортоқ санаторийсида, Хоразм вилоятининг Ҳонқа туманидаги Ҳонқа санаторийсида ҳамда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги Омонхона санаторийсида қурилиш-таъмирлаш ишларига йўналтирилди.