[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

20.03.2014. Мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш йўналишида олиб борилаётган ишларда Республика касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. 

Мана шундай шукуҳли кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Кўчат экиб, боғ яратайлик” акцияси ташкил этилди. Акция доирасида корхона, ташкилот ва муассасалар ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилиб, уларда 1 млн. 700 минг нафарга яқин касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар. Улар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги корхона ва ташкилотлар, таълим-тарбия муассасалари, маҳаллалар ҳудудларига 3 млн. туп мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари, 1 млн. 600 минг туп гул кўчатлари  экилди.

Шунингдек, Наврўз байрами арафасида ўтказилган “Хеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” акциясида ижтимоий ҳимояталаб оилалар, ёлғиз кексалар, жисмоний имконияти чекланган инсонлар, уруш ва меҳнат фахрийлари бўлган 1 млн. 73 минг нафар кишига касаба уюшмалари томонидан моддий кўмак берилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари, Авиаходимлар, Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашлари, Федерация кенгашининг Санатор-курортлар бошқармаси томонидан Республикамизнинг турли ҳудудларида жойлашган 50 дан ортиқ “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига 47,5 млн. сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. 2480 нафар кам таъминланган оилалар учун республикамизнинг диққатга сазовор жойлари ва Мустақиллик йилларида барпо этилган иншоатларга саёхатлар уюштирилди.  

Бундан ташқари, жойларда “Миллий қадриятларимиз – бёқиёс бойлигимиз” шиори остида болалар ўртасида миллий ўйинлар мусобақаси, миллий кураш  беллашувлари, меҳнаткашлар ўртасида “Спорт –саломатлик гарови” деб номланган спартакиадалар ташкил этилиб, ғолиблар тақдирланди.

Корхона, ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ҳамда тизимдаги санаторийлар томонидан “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин” мавзусидаги маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Уларда “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг  мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда баркамол авлод тарбияси борасида амалга оширилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатларни кенг жамоатчиликка  етказилди.  Шунингдек, турли соҳа ходимлари, айниқса, ёшлар билан милий қадриятлар ва анъаналаримиз, меҳр-мурувват каби инсоний фазилатлар, одамийлик сабоқларига бағишланган мавзуларда суҳбатлар ўтказилди. Меҳнат жамоаларида бадиий ҳаваскорлик жамоалари, таниқли санъаткорлар иштирокида ташкил этилган байрамрамона тантаналарга меҳнат фахрийлари, фан ва адабиёт намоёндалари таклиф этилди.  

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Қашқадарё вилоят касаба уюшма ташкилотлари томонидан ташкил этилган байрам тадбирларида ёшлар иштирокида “Қушлар байрами”, “Гуллар байрами”, “Варрак учириш”, “Сумалак сайли” каби тадбирлари ҳам ўтказилди. Қашқадарё вилоятида касаба уюшмалари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда “Энг обод маҳалла”, “Энг намунали томорқа”, “Энг саранжом хонадон” кўрик-танловлари ўтказилиб, ғолиблар касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бугунги кунда меҳнат жамоаларида Наврўз байрами тантаналари давом этмоқда.