08.05.2024. Халқимизда “Соғлик – туман бойлик” деган мақол бор. Чиндан ҳам: соғлом одам энг бой одамдир. Жонимиз оғриб турганда кўзимизга ҳеч нарса кўринмайди. Бундай пайтларда эса нажоткорларимиз шифокорлар бўлишади.
Сўнгги йилларда юртимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, тизимдаги ходимларни ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш бўйича катта ишлар қилинмоқда.
Ушбу эзгу амалнинг мантиқий давоми ўлароқ, 9 май — “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан бугун 7 май куни Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган, соғлиқни сақлаш тизимида узоқ йиллар давомида фаолият юритган бир гуруҳ фахрийлар холидан хабар олинди. Тадбир доирасида фахрий ходимларга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари Республика Кенгаши ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан қадрнома ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.
Шунингдек, ташкилотчилар томонидан тизимда узоқ йиллар меҳнат қилиб, вафот этган шифокорларнинг оила аъзоларига ҳам ёдномалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.