[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

23.05.2024. Бугун Бухоро вилоят кенгашида Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясига 2024/2025-ўқув йили учун кундузги ва сиртқи таълимнинг бакалавр йўналиши бўйича абитуриентлар қабули масаласида тарғибот-ташвиқот тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур тарғибот тадбирида вилоят кенгаши раиси М. Олимов, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Мирзаджанов Азим Хакимжонович, Хакимов Акмал Лолашевич – “Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси” Меҳнат соҳасини бошқариш факультети декани, касаба уюшмаси вакиллари шунингдек академияда ўқиш истагидаги ёшлар ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.

Тадбирда академиянинг имкониятлари, мавжуд таълим йўналишлари, 2024-2025 ўқув йили учун кундузги ва сиртқи таълимнинг бакалавр йўналишлари бўйича абитуриентлар қабул қилиш тартиблари хусусида иштирокчиларга маълумотлар берилди.