01.06.2024. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Фарғона вилоятида ҳам болажонлар учун маънавий-маърифий тадбирларлар ташкил этилди.
Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ташкил этилган “Биз – Мустақиллик фарзандларимиз!” шиори остидаги байрам тадбирига вилоятимиз туман-шаҳарларидан бир гуруҳ болажонлар таклиф этилди.
Тадбирда сўз олганлар фарзанд – инсон умрининг мазмуни эканлиги, улар кўзимиз қувончи, эртамиз эгаси эканлиги ва уларни асраб-авайлаш, комил инсон этиб тарбиялаш ҳар бир ота-она ва оиланинг бурчи эканлиги таъкидланди.
Болажонлар учун файзли дастурхон ёзилиб, турли эртак қаҳрамонларининг чиқишлари ҳамда концерт дастурлари намойиш этилди.
Қалбида бир олам қувонч бўлган кичкинтойларга эсдалик совғалари топширилди.