01.07.2024. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорликда “30-июн – Ёшлар куни” муносабати билан корхона, ташкилот муассасаларда фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимлар, талаба-ёшлар ўртасида «Янги нафас» оммивий югуриш марафони ташкил этилди.
Мазкур тадбирда ташкилот муассасаларда фаолият кўрсатаётган 2000 нафардан зиёд ишчи-ходимлар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Х.Тухтаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси С.Рафиковлар иштирок этиб барчани байрам билан табриклаб, иштирокчиларга омад тилади.
“Янги нафас” югуриш марафонида 5 километр масофани эркаклар ўртасида Диёрбек Ахмедов, аёллар ўртасида Фарангиз Абубакирова босиб ўтиб биринчиликни кўлга киритди.
Марафон якунида ғолиб ва совриндорларга вилоят ҳокимлига ва касаба уюшмаларининг дипломи, эсдалик совғалари ҳамда Хоразм вилоятига ташкил этиладиган саёҳатларда иштирок этиш учун 3 кунлик бепул саёҳат сертификатлари топширилди.