[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

11.07.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Меҳнаткашлар фаолияти бўйича Бюроси (ACTRAV)нинг 2024 йил учун қўшма тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 10 июль куни касаба уюшмалари инспекциялари ходимлари малака ва кўникмаларини ошириш бўйича ёзги мактаб ўз фаолиятини бошлади. Мазкур ёзги мактаб жорий йил 13 июль кунига қадар давом этади.

Мазкур ёзги мактаб доирасида иштирокчилар учун Халқаро Меҳнат Ташкилотининг халқаро меҳнат стандартлари, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари, Меҳнат низоларини судда кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари, Янги қабул қилинган Меҳнат кодексидаги ўзгаришлар, Ўзбекистонда яшил иш ўринларини яратиш масалалари, Касаба уюшмалари инспекцияларининг ўтган 4 йилдаги фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалар, Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси фаолияти ва ижтимоий ҳамкорлик, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулҳонаси орқали келиб тушадиган мурожаатларни кўриб чиқиш масалалари, Касб касалликлари профилактикаси тамойиллари, Меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари, жамоа келишувлари ва шартномаларини тузишдаги қадамлар кетма-кетлиги каби мавзуларда машғулотлар ўтказилмоқда.

Машғулотларни нуфузли хорижий ва миллий экспертлар олиб бормоқда ҳамда мутахассислар томонидан иштирокчиларга мавзулар юзасидан фойдали маълумот ва қимматли тавсиялар берилиб келинмоқда.

Ёзги мактаб якунида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилади.