[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

27.09.2014. 2014 йилнинг 27 сентябр куни Тошкент шаҳрида Федерация Кенгаши Раёсатининг XVIII-мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда, аваало, 7 октябрь Бутунжаҳон  «Муносиб меҳнат куни»га бағишланган давра суҳбати ва минтақавий семинар ўтказиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ахборот тингланди ҳамда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан ўтказилган республика кўрик-танловининг 2013 йил якунлари ҳам Раёсат аъзолари томонидан батафсил муҳокама этилди.

Шунингдек, мажлисда ташкилий масала кўриб чиқилди.  Унда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси томонидан айни дамда вакант бўлган Федерация Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори лавозимида ишлаб келаётган Тулкин Закирович Тешабаевни сайлаш тавсия этилди ҳамда номзод бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Мажлисда кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича алоҳида қарорлар қабул қилинди.

Word шаклида юклаш