19.12.2014. Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишга оид меъёрий ҳужжатларга амал қилиниши юзасидан ўқув-семинар ташкил қилинди.
Унда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси вакиллари иштирок этишди.
ЎзКУФК масъул ходимлари томонидан жамоа шартномаларининг меҳнат қонунчилиги талабига мувофиқлиги ва бажарилишини ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, иштирокчилар мажбурий суғурта қилиш афзалликлари ва тартиб-қоидалари бўйича кенг маълумот олдилар.