24.12.2014. Навоий вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан “Соғлом бола йили” Давлат дастури чора-тадбирлари асосида муайян ишлар амалга оширилаётир.
Жамоа шартномаси ва келишувлари ижроси назоратига алоҳида эътибор қаратилаётгани ўз самарасини бераётир. Кўп болали, эҳтиёжманд оилалар, ишловчи ногиронларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоялаш диққат марказимизда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 2687 нафар эҳтиёжманд оила вакилларига касаба уюшма ҳамда корхона ва ташкилотлар ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатилди.
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар, шунингдек, уй-жой қуриш учун 15 та корхона томонидан 66 нафар янги оила қураётган ёшларга фоизсиз ссудалар олиб берилди.