11.07.2014. “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг 33-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан Хоразм, Сурхондарё ва Навоий вилоятларида хотин-қизлар бандлигини таъминлашга 100,0 млн. сўм маблағ йўналтирилди. Натижада Хоразм, Сурхондарё ва Навоий вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмалари кенгашлари қошида шўъба корхоналар ташкил этилиб, маҳаллий хотин-қизлар иш билан таъминланди.
Хусусан, Навоий вилоятида тикувчилик цехи ташкил этиш орқали 16 та, Хоразм вилоятида 6 та, Сурхондарё вилоятида 12 та, жами 34 та янги иш ўрни яратилди. Мазкур иш ўринларига қабул қилинган хотин-қизлар учун меҳнат дафтарчалари очиш билан бир қаторда уларнинг ижтимоий муҳофазаси ҳам таъминланмоқда.
Худди шу каби ишлар бошқа вилоятларда ҳам изчил олиб борилмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати