27.03.2024. “Иссиқлик электр станциялари” АЖ меҳнат жамоасининг 2022-2024-йиллар учун имзоланган жамоа шартномасининг ўтган йилда бажарилиши бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда 120 нафар делегат ҳамда Жамият департамент ва мустақил бўлим бошлиқлари, бошқармалардан сайланган делегатлар иштирок этди.
Жамоа шартномаларига киритилган тадбирларнинг ўтган йилдаги ижроси бўйича ҳисоботларда меҳнаткашларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, оммавий спорт турларига жалб этиш, санаторийларда саломатликларини тиклаш, юртимиз бўйлаб туристик саёҳатларга олиб бориш, кўмакка эҳтиёж сезган ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш масалаларига доимий равишда эътибор қаратилгани қайд этилди.
Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши масъуллари, Жамият мутасаддилари йиғилиш қатнашчиларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб бердилар.
Тадбир сўнггида жамиятнинг Жамоа шартномасига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар муҳокама қилинди ва маъқулланди.