[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.03.2024. Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманидаги тиббиёт бирлашмасида 2013 йилда юз берган иш вақтидаги бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этган У.Қосекееванинг қаромиғида бўлган фарзанди У.Базарбаевага (2008 йилда туғилган) тўланиши керак бўлган товон пуллари шу кунгача тўланмагани боис Ўзбекистон касаба уюшмалари Фердерациясининг меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги «Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 60-сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг IV-бўлим 26-бандида ходим меҳнат жароҳатига боғлиқ ҳолда вафот этган тақдирда, иш берувчи марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз, шунингдек, ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга ёки марҳум вафот этган кунгача ундан нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга, марҳумнинг вафотидан сўнг туғилган фарзандига, шунингдек, ота-оналаридан бирига, умр йўлдошига ёки оиласининг ишламайдиган ва вафот этганнинг 3 ёшга тўлмаган болалари, укалари, сингиллари ёки набиралари парвариши билан банд бўлган бошқа аъзосига зарарни тўлаши шарт деб қайд этилган.

Касаба уюшмалари меҳнат-техник инспекторининг сай-харакатлари натижасида У.Базарбаевага тўланиши керак бўлган 17 миллион 134 минг 346 сўм товон пуллари Қораўзак туман тиббиёт бирлашмасидан ундирилиб, тўлаб берилишига эришилди, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг  Қорқалпоғистон Кенгаши меҳнат-техник инспектори Бекполат Утепбергенов. – Бундан мамнун бўлган У.Базарбаева касаба уюшмалари меҳнат инспекциясига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати