24.04.2024. Жорий йилнинг 22-23 апрель куни вилоятнинг Зафаробод, Ғаллаорол, Мирзачўл, Пахтакор, Арнасой ва Дўстлик туманларида 28-апрел “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири” мавзусида тадбирлар ўтказилди. Тадбирда тумандаги корхона ва ташкилот иш берувчилари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари ҳамда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳудудида 28-апрел “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири” мавзусидаги хафталик давом этмоқда.