29.04.2024. Жорий йилнинг 27-апрель куни “Океан сув спорти саройи” ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт муассасасининг 5 йиллиги муносабати билан Сузиш спорт тури бўйича ёшлар, ўсмирлар ва қизлар ўртасида Наманган вилояти очиқ биринчилиги мусобақаси юқори савияда ташкил этиб ўтказилди.
Мусобақада Андижон, Фарғона ва Наманган вилояти терма жамоалари иштирок этишди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор спортчиларни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти Кенгаши томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.