[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.05.2024. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Узун тумани кенгаши тизимида бугунги кунда 105 та ташкилот бўлиб, 6 минг 470 нафар ходим уюшмага аъзодир. Шундан 4 минг 191 нафарини аёл, 1 минг 345 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

2023 йилнинг май ойида тумандаги барча таълим муассасаларида навбатдан ташқари умумий йиғилишлар ўтказилиб, 2025 йилгача бўлган муддатга жамоа шартномалари қабул қилинган эди. Ҳозирги кунда жамоа шартномаларининг барча бандлари бажарилишини таъминлаш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, «Бир мурожаат – бир натижа» тамойилига қатъий амал қилинмоқда. Ҳар бир мурожаат ўз вақтида қонуний ҳал этилмоқда.

Масалан, ўтган йили 30 нафар педагог-ходим иш кунлари ноқонуний қисқартирилиб, иш ҳақи тўланмаётгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган эди. Ушбу ҳолат ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Натижада туман касаба уюшмалари бўлинмаси томонидан иш берувчига тақдимнома киритилди ва педагог-ходимларнинг ноқонуний ушлаб қолинган маблағлари ундириб берилди.

Кенгаш фаолиятида бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Ишчи-ходимни қўллаб-қувватлашга, ҳар бир шикоятни ўз вақтида таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни ижобий ҳал этишга бўлган саъй-ҳаракатлар муттасил ортиб бораётир.

Зайниддин Шералиев

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Узун тумани кенгаши раиси