[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

20.09.2024. Инсон кимнингдир ёрдамига муҳтож бўлиб қолганида энг яқин кишиси кўз ўнгига келади. Менда ҳам шундай бўлди.

Беш йилдан буён жигар саратони хасталиги билан курашаман. II гуруҳ ногирониман. «Аёллар дафтари»да тураман. Берилаётган кўмаклардан беҳад миннатдорман.

Зарурат юзасидан уйимни сотадиган бўлдим. Расмийлаштириш учун нотариусга бордим. Ҳали у ҳужжат керак, ҳали бу ҳужжат керак, деб нақ икки ой сарсон қилишди. Шунда кўплаб аёлларнинг муаммолари 1211 рақамли «Ишонч телефони»га қилинган мурожаатлар сабаб ҳал этилаётгани ёдимга тушди. Қўнғироқ қилиб, юзага келган аҳволни баён этдим.

Мушкулим бирпасда ечимини топди. «Ишонч телефони» жонимга ора кирди, қийналган пайтимда ҳақиқий суянч бўлди. Бунинг учун касаба уюшмалари Федерациясига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Шарофат Жўраева

Оқолтин тумани