08.11.2024. 11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами олдидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш объектларида бўлиб, ишчи-ходимларга яратилган шароитлар билан танишмоқда.
Хусусан, Кенгаш раиси бугун Фарғона шаҳридаги “Топо-диск” қўшма корхонасида бўлиб, корхона раҳбари ва ходимлар билан суҳбатлашди.
Суҳбат аввалида барчани Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами билан самимий табриклаб, келгуси ишларига омадлар тиланди.
Шунингдек, иш берувчи билан ходимларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш ва бунда касаба уюшмаси ҳам елкадош эканлиги таъкидланди.
Шу куни бир гуруҳ ходимларга касаба уюшмасининг байрам совғалари топширилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши