25.11.2024. Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиалида ишловчи бир гуруҳ реанимация бригадаси фельдшерлари жорий йил апрелида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон бўйича меҳнат техник инспекторига ходимларнинг тариф ставкасига (лавозим маошига) 25 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланмаётгани ҳақида мурожаат қилган эди.
Ўрганиш асноси қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича иш берувчига кўрсатма хати киритилди. Аммо унда кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилмади.
Шундан сўнг ходимлар манфаати йўлида фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судига даъво аризалари йўлланди. Натижада суд қарори асосида 17 нафар реанимация бригадаси фельдшерига 2023 йил январь ойидан бошлаб тариф ставкасига 25 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўлаш мажбурияти юклатилиб, 182 миллион 659 минг 402 сўмлик қўшимча тўловлар ундириб берилди.
Пўлат Абдиязов
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат техник инспектори