[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.11.2024. Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши  ташаббуси билан “Ходимларнинг стрессга қаршилигини ошириш ва корхонадаги низоларнинг олдини олиш: психологик жиҳатлар” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши аппарати ходимлари, тизимдаги бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари раислари ва касаба уюшмаси фаоллари иштирок этдилар.

Семинарни “Ўзингни англа” психологик хизмат кўрсатиш маркази раҳбари Замира Азимова бошчилигидаги тренерлар жамоаси олиб борди ва семинар давомида “Инсон психологияси”, “Муомила психологияси”, “Низоларни бошқариш асослари”, “Стрессни бошқариш асослари” каби касбий фаолият учун муҳим бўлган мавзуларда маъруза ўқилди ҳамда интерактив услубда амалий машғулотлар ўтказилди.

Иштирокчилар семинар давомида ўз иш фаолиятларида ҳаётий учраб турадиган масалалар юзасидан мутахассислардан маслаҳат олиш имкониятига эга бўлдилар ва келгусида ўзларининг ташкилотларида ҳам жамоатчилик асосида ишлаб келаётган касаба уюшмалари фаоллари ўртасида бу каби семинарларни ўтказиш юзасидан мутахассислар билан келишиб олдилар.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси