[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

29.11.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси бошлиғи, раис ўринбосари Қ.Қирғизалиев, Меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари, Бош меҳнат техник инспектори Д.Туйчиевлар ҳудудий меҳнат ҳуқуқ ва техник инспекторлари билан биргаликда, Федерациянинг 2024 йил II ярим йиллигига мўлжалланган иш режасига мувофиқ Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқларига аъзо Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги ташкилотларда жамоатчилик назоратини давом этказмоқда.

Жамоатчилик назорати “UZMINDA” ва “UZERAECABLE” МЧЖ Қўшма корхоналари, “UZAUTO TRAILER” МЧЖ, “UZ TRUCK AND BUS MOTORS” компанияси, “Сампластсервис”, “Самарқанд Полимер”, “SPS RUBBER”, “Самарқанд Автосавдо” МЧЖларда ўтказилди.

-иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаларини расмийлаштириш, бекор қилиш, интизомий жазо чораларини қўллашда, жазо чорасини олиб ташлашда, меҳнат таътиллар жадвали ҳар йили ишлаб чиқилиши ва шу асосда ходимлар меҳнат таътилига юбориш, иш ҳақлари ва жамоа шартномаларида белгиланган устамаларни ўз вақтида беришда амалдаги қонун талабларига риоя қилиш;

-иш берувчилар, ўринбосарлар, муҳандис-техник ходимлар, мутахассислар, ишчи ходимлар белгиланган муддат ва тартибда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитилиб, аттестациядан ўтказиш;

-иш ўринлари меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш;

-иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қонун талаби бўйича ходимларни ҳар йили суғурта қилиш;

-ишчи ва хизматчи ходимлар вақтида махсус кийим, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши ва ушбу ҳимоя воситаларида ишлашлари;

-электр асбоб-ускуналар ерга улаш хавфсизлик назорат кўригидан ўтказиш ва тегишли тартибда баённомалаштириш, жойларда огоҳлантирувчи ёзувлар, белгилар бўлиши;

-асбоб-ускуналар, транспорт воситалари вақтида техник кўрикдан ўтказиш ва тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштириш;

-участка ва объектларда хавфсизлик теникаси бурчаклари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш аптечкалари ташкил этилиши;

-ходимлар ишга қабул қилинишида дастлабки, иш давомида вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши, ходимлар тиббий кўрикдан ўтишда чиқимдор бўлмаслиги;

-ходимлар учун дам олиш, ювиниш-ечиниш, аёллар гигиена хоналари ташкил этиш борасида тегишлича масъулларга тушунтириш ишлари олиб борилиб амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўрганишда аниқланган хато-камчиликларни биринчи навбатда жойида бартараф этишга қаратилди. Муддат талаб этиладиган камчиликлар бўйича ташкилот раҳбарларига бажарилиши шарт бўлган кўрсатма берилди.

Жараёнда ташкилотларнинг ишчи ва хизматчи ходимлари билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, ходимлардан меҳнатга оид муносабатлар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишга оид муносабатлар юзасидан муаммо ва таклифлари тингланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси