[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.12.2024. Ёлғиз онаман. Ногиронлиги бор фарзандим билан яшайман. Олий ўқув юртида шартнома асосида ўқияпман. Ишлаш имкониятим йўқлиги учун шартнома пулларини вақтида тўлай олмадим. Вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармасига, вилоят ҳокимининг ўринбосарига ва қатор мутасадди ташкилотларга ёрдам сўраб, кўп бора мурожаат қилдим. Лекин натижаси кўринмади. Узоқ вақт сарсон бўлдим. Ҳали у, ҳали бу ташкилотлар эшиги олдида сарғайиб умрим ўтди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг хотин-қизлар муаммолари бўйича 1211 рақамли Ишонч телефонига мурожаат қилишимни айтишгач…

Яхши ният билан сим қоқдим. Ҳеч қанча вақт ўтмай контракт тўловимга 2 миллион сўм ёрдам қилишди. Боз устига, трикотаж фабрикасига ишга йўлланма беришди. Шундан кейингина ёлғиз эмаслигимни ҳис қилдим. Кўнглим ёришди. Бу ҳаётга ишонч билан қарашга, астойдил тиришиб ишлашимга руҳлантирди.

Аввало, мен каби турмуш ташвишлари гирдобига тушиб қолган ёлғиз оналарга суянч бўлаётган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг хотин-қизлар муаммолари бўйича шуғулланаётган мутасаддиларига раҳматларимни билдирмоқчиман. Олис манзилда туриб ҳам, узоқ вақтдан бери ўйлантираётган муаммоларимни ўзлариники каби яқин олишганидан бошим осмонга етди. Кўнгилларига яқин олиб, ташвишимни аритган инсонлар далдаси туфайли ҳаётимга ўзгача мазмун кирди.

Дурдона Маҳкамова