16.12.2024. Фуқаро А.Шукурова 2003 йили касб касаллигига чалинди. Унга касб касаллиги ва саломатликнинг бошқа хил шикастланиши юзасидан зарар тўловлари 2024 йилнинг май ойига қадар ўз вақтида тўлаб келинди. Бироқ…
Тизимдаги ўзгаришлар туфайли бу тўловлар тўхтатиб қўйилгач, А.Шукурова Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига мурожаат йўллади. Бу мурожаат Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг масъул ходимлари томонидан ўрганилганда ойлик тўловлар чиндан ҳам ўз вақтида тўланмагани аниқланди.
Олиб борилган амалий ишлар натижасида А.Шукуровага 16 миллион сўм ундириб берилди. Мурожаатчи масала тезда ижобий ечим топгани учун миннатдорлик билдириб, касаба уюшмалари ўз аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда фаоллик кўрсатаётганини таъкидлади.
Даврон Самарбеков
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси