07.01.2025. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда ватанпарварлик ойлиги доирасида “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Самарқанд шаҳрида жойлашган Марказий ҳарбий округда ўтказилган тадбирда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзаалиев, вилоят Мудофаа бошқармаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Сухроб Рафиков ва вилоят жамоатчилик кенгаши аъзолари, ҳарбийлар иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари Марказий ҳарбий округ қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда сержантлар ва ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар билан танишишидан бошланди.
Учрашувда ҳарбий хизматнинг масъулияти, соҳада олиб борилаётган сиёсат, Ўзбекистон Республикаси армиясининг куч-қудрати ва салоҳияти хусусида сўз юритилди.