[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

08.01.2025. Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан жорий этилган “Аёллар дафтари” тизими бошқа ҳеч бир мамлакатда учрамайдиган ноёб механизм бўлиб, бу орқали юртимиз хотин-қизларини қийнаб келаётган муаммолар ҳал этилишига эришилмоқда. Натижада жамиятимизда муҳим ўрин тутувчи опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлиги оширилиб, ҳаётдан рози бўлиб яшашларига замин яратилмоқда.

Шу кунларда мамлакатимиз миқёсида “Аёллар дафтари” тизимининг 6-босқич жараёнларига старт берилгани ҳам ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.
Президентимиз ташаббуслари билан ҳаётга татбиқ этилган мазкур тизим орқали хотин-қизлар муаммоларини аниқлаш, тизимли амалий ёрдамлар кўрсатиш орқали уларнинг муаммоларини бартараф этиш ҳамда эҳтиёжманд хотин-қизлар турмуш фаровонлигини ошириш мақсад қилинган.

Бугун, 6-январ куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичи бошланиши олдидан амалий семинар ўтказилди.

Унда вилоят студиясидан “Аёллар дафтари” тизимининг 6-босқичи юзасидан Жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича Фарғона вилоятига бириктирилган вакил – вилоят штаби раҳбари А.Салихов, вилоят ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи К.Кавлонова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Э.Нуралиев, вилоят секторлари раҳбарлари ўринбосарлари, Маҳаллалар уюшмаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Молия ва иқтисодиёт бошқармаси, Марказий банк ва тижорат банклари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ва бошқа масъул бошқармалар раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимликларида ташкил этилган студиялардан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан туман-шаҳарларга бириктирилган масъул ходимлар, туман-шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, вилоят студиясидан қатнашган бошқармаларнинг ҳудудлардаги раҳбарлари ҳамда маҳаллалардаги еттиликлар тўлиқ таркибда иштирок этдилар.

Семинарда “Аёллар дафтари” тизимининг 6-босқичи юзасидан Жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича Фарғона вилоятига бириктирилган вакил – вилоят штаби раҳбари А.Салихов “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичида амалга ошириладиган ишлар хусусида сўз юритиб, олдинги босқичларда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллалар еттилиги томонидан хатлов жараёнлари сифатли ташкил этилиши, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар эътибордан четда қолмаслигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, жойларда эҳтиёжманд хотин-қизлар билан хонадонма-хонадон юриб, суҳбатлар ўтказиш орқали уларни қийнаётган муаммолар аниқлаш ҳамда “Аёллар дафтари” орқали уларга манзилли ёрдам кўрсатиш каби мезонлар хусусида тегишли тавсиялар берилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши