14.01.2025. Юртимизда маънавий-маърифий ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш ишларида тизимли иштирок этиш, касаба уюшмаси аъзолари ўртасида маънавий-маърифий йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 13-январ куни, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши биносида, касаба уюшмалари Самарқанд вилоят кенгаши ва Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилояти бўлими ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, ҳамкорликни давом эттириш мақсадида меморандум имзоланди.
Шунингдек, касаба уюшмалари тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича қабул қилинган меморандумга илова сифатида 2025-йил учун мўлжалланган 8 бўлим 29 банддан иборат тадбирлар режаси тасдиқланди.
Унга къора, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши, “Ўзбекистон-2030” стратегияси ва “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш.
“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” ғояси асосида мамлакатимиздаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларини тарғиб қилиш орқали тизим ходимларида ватанпарварлик, фаол фуқаролик позисияси ва дахлдорлик ҳиссини кучайтириш.
“Маънавият бошқа соҳалардан ўн қадам олдинда юриши, янги кучга, янги ҳаракатга айланиши керак!” тамойили асосида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича тизим олдида турган вазифалар.
Касаба уюшмаларининг соҳавий ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил қилиш, тизимдаги ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар қалбида миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини кучайтириш, интилиш ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ижросини таъминлаш, давлат тилида иш юритишни тизимли ташкил этиш, Давлат тилига бўлган ҳурмат ва масъулиятни ошириш.
Мамлакатимизда кенг нишонланадиган умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари муносабати билан корхона ва ташкилотларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда ижтимоий-маънавий муҳит ҳолатини мустаҳкамлаш, “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойили остида турли кўринишдаги маънавий таҳдидларга қарши курашиш, эл-юрт тақдирига лоқайдлик, коррупсия каби салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.
Касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган ишлар, янгиликлардан кенг жамоатчиликни мунтазам хабардор қилишда оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқлар имкониятидан самарали фойдаланиш белгилаб олинди.