20.01.2025. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Навоийазот” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси биносининг фаоллар залида тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказишга бағишланган семинар ўтказилди.
Семинарда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассислари, “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ, “Навоий электрокимё заводи” АЖ, “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК, “Деҳқонобод калий заводи” АЖ ва “Навоийазот” АЖнинг ишлаб чиқариш мажмуалари ва цехлардаги касаба уюшмалари қўмиталари раислари иштирок этдилар.
Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари фаолларининг ваколат муддати жорий йилда тугаши муносабати билан ҳар бир бошланғич касаба уюшмаси ташкилотида ҳисобот-сайлов конферениясини ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, мулоқотда ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш, номзодларни кўрсатиш ва сайлаш тартиби, ҳужжатларни расмийлаштириш, саноқ комиссияси аъзоларининг вазифалари ҳақида маълумот берилди.
Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.
Шавкат Тоиров
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси