[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

29.01.2025. 2025 йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти Кенгаши тасарруфидаги ташкилот ва муассасалар касаба уюшма раислари ва фаоллари иштирокида Нурафшон шахрида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши мажлислар залида 2025 йилда ўтадиган ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўйича ўқув семинари ўтказилди.

Йиғилишни тармоқ Тошкент вилоят Кенгаши раиси Ж.Х. Аликулов очиб, тармоқ вилоят касаба уюшма Кенгашининг 2024 йил фаолияти якунлари бўйича ҳисобот берди. Йиғилишда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутахассиси Д.Хошимова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ў.Рашидовлар сўзга чиқиб, ҳисобот-сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш тартиблари бўйича тушунтириш бердилар.

Иштирокчиларга бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш юзасидан тавсиялар ва қўлланмалар тарқатилди. Хисобот-сайловлар бўйича саволларга тегишли жавоблар берилди.