[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

03.02.2025. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд туман бўлинмаси кенгаши тизимидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида 2023-2025 йилларга тузилган Жамоа шартномасининг 2024 йил ижроси юзасидан умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда мактаб директори Шукурова Дилдора ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Садоқат Раджабованинг ҳисоботлари эшитилиб, жамоа шартномаси ижросини назорат қилувчи комиссиясининг Далолатномаси билан танишилди.

Йиғилиш қарори билан жамоа шартномасининг 2024 йил ижроси “қониқарли” деб бахоланди.

Жамоа шартномаси ижросига бағишланган йиғилиш тугатилиб танаффус эълон қилинди ва танаффусдан кейин 1-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг “ҳисобот-сайлов йиғилиши” бўлиб ўтди.

Йиғилишда бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил февралдан 2025 йил феврал ойигача бўлган даврда олиб борилган ишлари тўғрисида ҳисоботи тингланди. Йиғилиш қарори билан қўмитанинг фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди.

Бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси сайлови муқобиллик асосида ўтказилди ва кўпчилик овоз билан Садоқат Раджабова 1-умумтаълим мактабининг бошланғич касаба уюшмаси раиси этиб сайланди.