[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

05.02.2025. Мамлакатимизда муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан инсон манфаатлари йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Инсон қадрини улуғлаш, унинг қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ушбу изчил ислоҳотларда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари ўз сафларида 7 миллиондан ортиқ ишчиларни бирлаштирган бўлиб, мамлакатдаги энг йирик жамоат ташкилоти ҳисобланади.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, мамлакатда илк касба уюшма ҳаракати 1905 йилларда бошланганига гувоҳ бўламиз. Демакки, бу Ўзбекистон касаба уюшмаларига 120 йил тўлганидан далолатдир.

Шу боис Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши ҳамда Тармоқ Республика касаба уюшмаларининг вилоят Кенгашлари билан ҳамкорликда бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” шиори остида ўтказилган тадбирда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси тармоғи фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси ўринбосарлари Лолахон Аҳмедова ҳамда Аброр Отабоевлар томонидан касаба уюшма ҳаракати пайдо бўлганидан бошлаб даврлар оша амалга оширилган ислоҳотлар, айниқса, сўнгги йилларда корхона ва ташкилотларда ходимларнинг касбий, меҳнатга оид ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш тизимини янада кучайтириш борасида олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида бу йилги ҳисобот-сайловларга тайёргарлик кўриш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисобот-сайлов йиғилишларини олиб бориш, бошланғич касаба уюшмасининг сайланма органларини сайлаш, бюллетен тўлдириш тартиби, шунингдек саноқ комиссиясининг фаолияти, конференцияларга делегатлар сайлаш норма ва тартиблари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди. 

Шоҳсултон Тўхтаматов

Муқимжон Қодиров (ЎзА) суратлар