[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

06.02.2025. Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтида институт маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023–2025-йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024-йилда бажарилиши ҳамда ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти проректори ва касаба уюшма қўмитаси раиси 2024-йилда жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича ҳисобот билан иштирок этди. Шунингдек, жамоа шартномасининг бажарилишини назорат қилиб борувчи комиссия далолатномаси тасдиқланди.

Шунингдек, бир оз танаффусдан сўнг институт касаба уюшма қўмитасининг 5 йиллик фаолияти ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибида касаба уюшма қўмитаси раиси, қўмита аъзолари ва шаҳар конференциясига делегатларни сайлаш каби муҳим ташкилий масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинди.

Ҳисобот-сайлов йиғилишида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар бўлинмаси кенгаши ходими Ж.Т. Суванов сўзга чиқиб, касаба уюшмаларида олиб борилаётган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар ҳамда келгусида касаба уюшмалари олдида турган долзарб вазифалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Йиғилишда билдирилган фикр-мулоҳазалар ва тавсиялар асосида касаба уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.