[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

07.02.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилей байрами муносабати билан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Сухроб Рафиков иштирокида “Раҳбар ва Ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда Самарқанд давлат чет тиллар институтининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Азамат Курахмедов, институт ходимлари ҳамда 200 нафар талаба ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят Кенгаши раиси Сухроб Рафиков мамлакатимизда Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган улкан имкониятлар ҳақида сўз юритиб, ёшларни бу имкониятлардан унумли фойдаланишга чақирди. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик тарихи ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Институтда тьютор вазифасида фаолият юритувчи Жамшид Норбоев меҳнат низоларини бартараф этишда касаба уюшмаларининг роли тўғрисидаги саволи билан чиқди. Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган касаба уюшмалари фаолиятига оид саволларига батафсил жавоб олишди.

Тадбир давомида институт талабаси Латипова Раънохонга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг стипендияси тайинлангани тўғрисида сертификат топширилди.

Учрашув сўнгида Самарқанд давлат чет тиллар институтининг бир гуруҳ фаол ходимлари ва талабаларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан китоблар ҳамда Хоразм вилоятига ташкил этиладиган уч кунлик бепул саёҳатларга юбориш сертификатлари тақдим этилди.