[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

11.02.2025. Жорий йилнинг 10 февраль куни мактабгача ва мактаб таълим ташкилотида маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун имзоланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши якунлари ва 2025 йил учун қўшимчалар киритиш бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ММТБ раҳбари ўринбосари С. Собиров ва қўмита раиси Қ. Тожиевнинг 2024 йилда жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан ҳисоботи тингланди. Шунингдек, жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан ижтимоий меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг далолатномаси билан иштирокчилар таништирилди ва тасдиқланди. 2025 йил учун жамоа шартномасига қўшимчалар киритилди.

Шунингдек, касаба уюшма ташкилотининг 2020-2025 йиллардаги фаолияти бўйича ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Қўмитанинг беш йиллик фаолияти юзасидан қўмита раиси ҳисоботи тингланди ва қониқарли деб топилди.

Йиғилишда ташкилий масалалар ҳам муҳокама қилинди. Қўмита раиси муқобиллик асосида очиқ овоз бериш йўли билан, қўмита аъзолари ҳам очиқ овоз билан сайландилар.

Йиғилишда Хоразм вилояти Кенгаши ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Б. Исмаилов ва туман кенгаши раиси Р. Атажанов иштирок этдилар.