12.02.2025. Самарқанд шаҳрида Сиёб Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид муносабатларни ҳамда улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2023-2025 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида муҳокама этилди.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари Акбар Абдусаидов ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Жўшқин Очилов иштирок этишди.
Жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси юзасидан Сиёб Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми директори Орифжон Ибрагимов иш берувчига юклатилган вазифалар доирасида ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар бўйича маъруза қилди. Шунингдек, техникум касаба уюшмаси қўмитаси раиси Сайфиддин Турдиев касаба уюшмасига юклатилган вазифаларнинг ижроси бўйича ҳисобот берди.
Бундан ташқари, ижтимоий меҳнат масалалари бўйича комиссия жамоа шартномасининг ҳар бир бўлимига алоҳида тўхталиб, унинг ижроси бўйича тўлдирилган далолатнома билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди. Мазкур маълумотларни комиссия раиси Суҳроб Эшпўлатов тақдим этди.
Йиғилиш давомида ходимлар жамоа шартномасига оид кўплаб саволларига масъул шахслардан жавоб олдилар.
Сўзга чиққанлар томонидан жамоа шартномасининг ижроси қониқарли деб топилди.