[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

12.02.2025. Бугун, 12 февраль куни, Сирдарё туманидаги 9-давлат мактабгача таълим ташкилотида маъмурият ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун имзоланган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси ҳамда касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман кенгаши раиси Ҳайтқулов Муроджон иштирок этди. Йиғилишда касаба уюшмаси қўмитасининг фаолияти қониқарли деб топилиб, ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилиш иштирокчиларига сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган туб ислоҳотлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу йил Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланиши ҳақида маълумот берилди.