[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

12.02.2025. Жорий йилнинг 11 февраль куни Самарқанд Марказий геология қидирув экспедициясида “Ўзбек геология қидирув” АЖ бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижтимоий ҳимоя бўлими мудири Р. Жўраев, “Ўзбек геология қидирув” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси М. Иминов, Самарқанд МГҚЭ раҳбари С. Нематуллаев ва ишчи ходимлар иштирок этишди.

Кун тартибидан ўрин олган бир қатор ташкилий масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Хусусан, бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот-сайлов давридаги фаолияти сарҳисоб қилинди.

Шунингдек, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси вазифасига Шодиев Жуманазар Исақулович номзоди ходимлар томонидан бир овоздан маъқулланди. Шу билан бирга, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари сайланди.

Сўзга чиққанлар ҳисобот даврида ходимларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишларни эътироф этишди. Янги сайланган қўмита раиси ва аъзолари олдида турган келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Бир сўз билан айтганда, конференция кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.